«виктор орбан» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди
20 август 2023, 09:59

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди

Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Туркияда учрашди
16 март 2023, 16:08

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Туркияда учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди
10 ноябр 2022, 15:25

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади
5 октябр 2022, 08:39

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди. Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилади.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди
14 апрель 2022, 16:20

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Александр Вучич иккинчи муддатга Сербия президенти этиб сайланди
4 апрель 2022, 13:08

Александр Вучич иккинчи муддатга Сербия президенти этиб сайланди

Александр Вучич Сербия президентлиги сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди. У сайловчиларнинг камида 60 фоизлик овозини тўплади. Шунингдек, Венгрияда ҳам парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда амалдаги бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги коалиция ғолиб бўлди.

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди
31 март 2021, 21:38

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.

Ўзбекистон 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қопламоқчи
31 март 2021, 02:53

Ўзбекистон 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қопламоқчи

Ўзбекистон Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази ёрдамида 50 дан ортиқ навларни маҳаллийлаштириш ва картошкачилик генофондини яхшилаш орқали 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қоплашни мақсад қилган. Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан мазкур марказга ташриф буюрди.

Венгриянинг ОТP банки «Ипотека-банк»ни хусусийлаштиришда иштирок этади — президент
31 март 2021, 02:26

Венгриянинг ОТP банки «Ипотека-банк»ни хусусийлаштиришда иштирок этади — президент

Венгриянинг йирик банкларидан бири Ўзбекистон банкини хусусийлаштириш жараёнида қатнашади. «ОТP банки Ўзбекистоннинг «Ипотека банк»ининг давлат улушини хусусийлаштиришда иштирок этишини бошлаганини қизғин қутлаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев, Венгрия бош вазири Виктор Орбанга мурожаат қила туриб.

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр
30 март 2021, 12:13

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта иккита халқаро тадбирда иштирок этади
30 март 2021, 01:32

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта иккита халқаро тадбирда иштирок этади

Мартнинг сўнгги кунларида Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Олий мақомдаги учрашувлар чоғида иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 10 дан ортиқ келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Қолаверса, президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида қатнашади.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга келди
29 март 2021, 18:27

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга келди

Венгрия бош вазири Виктор Орбанни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюрда ҳамда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шундан кейин Венгрия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
27 март 2021, 09:31

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг